Наманган туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Наманган туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш  ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. (муқаддам судланган) Норин дарё минтақа ўрмончилик бўлимига қарашли 2 гектар ер майдонида узоқ муддатли шартнома шартларига асосан теракзор ташкил этмасдан, ушбу ҳудуддан ўзбошимчалик билан 4,7 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!