Наҳотки?! Дилбар Икромова қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшадими?

Наҳотки?! Дилбар Икромова қариган чоғида ижарама-ижара, сарсон бўлиб яшадими?

«Миллий» телеканалининг «М-коктейль» лойиҳасининг махсус сони 25 август куни коронавирус оқибатида вафот этган Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромовага бағишланди. Кўрсатувда актрисанинг ҳамкасблари, таниқли актёрлар уни ёдга олди.

«Дилбарни эшитиб, тамом бўлдим. Нега дунё бунақа? Майли, бандалик — ўлим ҳақ, дегани. Лекин инсон ёшини яшаб, қилган меҳнатларининг роҳатини кўрса бўлмасмиди? Нимага телба-тескари, бероҳат бўлиб кетди бу аёл?, деган нарса ҳар бир инсоннинг дилини хуфтон қиляпти ҳозир», — дейди Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов.

«Дилбардака актриса бошқа театрга келмайди. Ҳали жуда узоқ, 70, 80 йил бордир, лекин Дилбардака юракли актриса йўқ. Бу гапларни мен бир актёр сифатида айтаман. Дилбар индамай турганда ҳам саҳнада яшарди. У жуда катта юракли актриса эди. ‘Ўзбекча рақс’ спектаклидаги унинг ролини энди ҳеч ким ўйнай олмаса керак. Дилбар бу образни ўзи билан олиб кетди. ‘Қирмизи олма’, ‘Чимилдиқ’даги образини ҳам олиб кетди», — дея сўзларини давом эттиради Эркин Комилов.

Ҳаётда камтарин, ҳокисор бўлган актриса ҳаётининг сўнгги йилларини ғам-қайғуда, катта қийинчиликлар билан ўтказди.

«Дилбар билан дардкаш эдик. Биз у билан институт йилларидан таниш эдик. Охирги марта ярим ойча аввал гаплашгандик. Ўшанда ҳам дардини айтганди. Кейин бироз мазам бўлмади, иссиғим чиқди, Худога шукур, ҳозир тузалиб қолдим’ деганди», — дейди таниқли актриса Муҳаббат Абдуллаева.

Кўрсатувда қайд этилишича, миллионлаб мухлислар қалбидан жой эгаллаган «Ўзбекнинг Соттиси» кексайган чоғида оилавий келишмовчиликлар туфайли ижарада яшаган.

«Унинг қаерда яшашини ҳеч ким билмасди. Масалан, жанозага бориш учун ҳаммамиз бир-биримиздан сўрадик. Чунки кўчиб-кўчиб, у ёқда бу ёқда, синглисиникида, ижарада яшади. Бир-икки марта съёмкага синглисиникидан олиб кетдик. Ўшанда биз бир-икки марта дардлашдик, Худо раҳмат қилгур, армонда кетди-да. Шу боласини бахтли қиламан, деб бутун умр боласи учун яшади», — дейди Муҳаббат Абдуллаева.

«Биламиз, нима учун шунақа бўлганини ҳам. Ўша аёл кимлигини ҳам биламиз. Худога солдик, Аллоҳ бор. Ўша инсонларнинг агар виждони бўлса, майли ўзлари кўрсин. Дилбар бировга ёмонлик қиладиган аёл эмасди. Биз у билан 35-40 йил бирга ишлаганмиз. Ҳеч қачон бировга ёмонлик қилган эмас. Нима сабабдан бундай рўшнолик кўрмади даргоҳидан?»,— дейди Эркин Комилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Исроил раҳбарияти ҳибсга олинишига биргина давлат тиш-тирноғи билан қарши чиқмоқда

21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Россия Британиянинг “Storm Shadow” ракетасини ҳам, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ракетасини ҳам йўқ қилди

ОАВ хабарларига кўра, чоршанба куни Украина Буюк Британиядан Россиядаги нишонларга “Storm Shadow”ни йўналтириш учун рухсат олди.

Собиқ ДХХ раиси қаерда ишлаши маълум қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини Баҳодир Қурбонов эгаллади.

Исроил ниқобини ечди

Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац босиб олинган Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши ҳужумларда айбланган кўчманчиларни маъмурий ҳибсга олиш ордерлари тўхтатилганини эълон қилди.

Шольц рус «Орешники» дан қўрқиб кетди

Германия канцлери Олаф Шольц Россиянинг ўрта масофага мўлжалланган «Орешник» баллистик ракетасини жанговар синовдан ўтказганига муносабат билдирди.

Франция ҳам очиқчасига Россияга қарши бош кўтарди

Франция ТИВ Украина узоқ масофали қуроллардан фойдаланишини қўллаб-қувватлади.

Россия "Орешник" учирилишидан 30 дақиқа олдин АҚШни огоҳлантирган

. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин

New York Times газетасининг Америка ва Европа расмийларига таянган ҳолда хабар беришича, «Жо Байден Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Украинадан тортиб олинган ядро қуролларини Украинага қайтариши мумкин».

Нима учун Россия бу ракетадан энди фойдаланди?

Россия қасос олиш режимида.

Америкалик рус аскарини қандай қилиб тўхтатишни ўйлаб топди

Остиннинг таъкидлашича, Украина армияси «бу ҳаракатларни секинлаштиришга» ёрдам берадиган қуролга муҳтож.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Россия рубли ҳам қулади

Россия рублининг АҚШ долларига нисбатан курси илк бор 2022 йил март ойи даражасигача пасайди.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Украинанинг янги ҳужумини эълон қилди

Украина армияси нафақат ўзини мудофаа қилмоқда, балки ҳужумни режалаштирмоқда.

Ҳалокат Россия разведка хизматлари иштирокида амалга оширилганлиги тўғрисида тахминлар бор

Литва президенти Вилнюсдаги юк самолёти ҳалокатига Россиянинг алоқадорлигига шубҳалари борлигини айтди.

Мобил иловалар орқали пул ўтказмалари учун комиссия тўлови бекор қилинди

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кўпайтириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш ва мобил иловалардан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида амалга оширилган.

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари овланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овлади.

Ғарб давлатлари Украинадаги можародан чарчаган

Ғарб давлатлари Украинадаги можародан чарчоқни бошдан кечирмоқда.

Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини қимор ўйинларига ютқазган ҳисобчи аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ҲАМАС Ғазо бўлгасида ўт очишни тўхтатади – AFP

ҲАМАС ҳаракати Ливан ва Исроил ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилганидан сўнг, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга тайёр.

Олимлар кечки соат бешдан кейин овқатланиш хавфли эканлигини айтишмоқда

Nutrition & Diabetes – Nature журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, соат 17:00 дан кейин кунлик калорияларнинг 45% дан кўпроғини истеъмол қилиш қондаги глюкоза даражасининг ошишига олиб келади ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Тошкентда банкоматни алдаган шахслар ушланди

Улар қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан сўмга алмаштириб олишган.

Тошкентда икки юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Путин МДҲ разведка хизматларини ҳозирги геосиёсий кескинлик шароитида ҳамкорлик қилишга чақирди

Москвада МДҲ давлатлари хавфсизлик идоралари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 20-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

НАТО Россиянинг Украинага гипертовушли зарбаси ҳақида гаплашмоқда

Путиннинг огоҳлантиришича, Москва эндиликда Киевга Россияга қарши қурол ишлатишга рухсат берган давлатлардаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга.

Ғазо ҳукумати: икки кун ичида кўчирилган одамлар жойлашган 10 000 чодирни денгиз суви ювиб кетди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 417 кун бўлди.

Покистонда тўқнашувлар: Имрон Хон тарафдорлари Исломобод марказига бостириб киришди

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг қамоқдан озод этилишини талаб қилган тарафдорлари полиция билан тўқнашиб, расмийлар Исломобод марказига ўрнатган баррикадаларни бузиб ўтишди.

Россияда ўзбекистонлик эркак томдан тушиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, ишчида ҳимоя воситалари бўлмаган.

Туркиядаги яна бир нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Ҳозирда портлаш қурбонлари ҳақида расмий маълумот йўқ, гарчи маҳаллий ҳокимият уларнинг борлигини истисно қилмаса ҳам.

Толибон Россиядан ёрдам сўради

Толибон АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг босимини юмшатишда Россия ёрдамига умид қилмоқда.

Владимир Путин МДҲ ва қўшни минтақаларда вазиятнинг беқарорлашишига йўл қўймасликка чақирди

МДҲ мамлакатлари разведка хизматларининг конструктив ўзаро ҳамкорлиги ҳозирги геосиёсий кескинлик шароитида айниқса зарур.

The Guardian: “Кичик Ой” 2055 йилга келиб Ердан узоқлашади

“Кичик Ой” деб аталаётган 2024 PT5 астероиди Қуёш томон ҳаракатлана бошлайди ва 2055 йилга келиб Ердан узоқлашади.

ЕИ: Хотин-қизлар қўрқув ва таҳликасиз яшаши керак

Дунёнинг турли мамлакатларида хотин-қизлар жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонлик қурбони бўлмоқда. Айниқса, уруш, қуролли тўқнашувлар ва гуманитар бўҳронлар кузатилаётган минтақаларда зўравонлик кўлами катта.

КХДР Жанубий Корея билан чегарадаги электр узатиш тармоқларини демонтаж қилмоқда

КХДР Корея Республикаси билан чегарадош Кесон шаҳридаги ёпиқ Кесон саноат паркига олиб борувчи электр узатиш тармоқларини демонтаж қилмоқда.

АҚШ давлат қарзи рекордни урди

АҚШ давлат қарзи янги тарихий рекорд даражага етди.