Даррен Флетчер ҳакамлар билан зиддият туфайли 3та ўйинга дисквалификация олди.
Англия футбол ассоциацияси маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" устози 19 октябрь куни "Брентфорд"га қарши баҳсда ҳакамлар билан зиддиятга боргани туфайли 3та ўйинга четлатилди ва 7500 фунт жаримага тортилди.
"Юнайтед" штаби манкунианлар майдонда камчилик бўлиб қолганида Итан Пиннок голи учун эътироз билдиришганди. Гол содир бўлганда ҳакам Маттейс де Лигтга бошидаги жарҳат туфайли майдонга қайтишга рухсат бермаган эди.
Ўшанда Эрик тен Хаг ва Руд ван Нистелройлар эътироз учун сариқ карточка билан жазоланишган, Флетчер эса танаффус пайтида ҳакамлар билан жанжаллашганди.
Футбол ассоциациясининг маълум қилишича, МЮ собиқ футболчиси ҳакамлар бригадаси билан мулоқот вақтида "ҳақоратли сўзлар"дан фойдаланган.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.