Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан қарздор юридик шахсдан ундирувчи банк фойдасига жами 2 миллиард 294 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.
Унинг ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига тақиқлар қўйилиб, қарздор юридик шахс раҳбарига мазкур қарздорликни бартараф этиши юзасидан бир неча бор огоҳлантириш берилган. Бироқ, ушбу қарздорликни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келинган.
Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тезкор ижро ҳаракатлари давомида, қарздор кафилнинг банкдаги яна бир ҳисоб рақамига 2 миллиард 111 миллион сўм пул маблағлари келиб тушгани маълум бўлди. Қарздор эса, ушбу маблағларни МИБ ходимлари ечиб олмаслиги учун нақд пул кўринишда олишга уринади. МИБ ходимлари ушбу пул маблағлари тезкорлик билан нақд кўринишда ҳатлаб олиб, тегишли ҳисоб рақам орқали банк қарздорлиги бўйича йўналтириб берилади.
Бу маблағлар энди, фуқароларимизнинг ойлик маоши, пенсия, стипендия ва бошқа зарурий эҳтиёжларга қаратилади. МИБ ходимларининг бу иши қарздор фуқарога ёқмаса-да, бошқа томондаги инсонлар учун ўзига хос амалий кўмак бўлди, десак муболаға бўлмайди.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев нега ҳалигача ота-онасини Россия пойтахтига кўчирмагани ҳақида гапириб берди.
Ирландиялик журналист Чей Боузнинг айтишича, Украина етакчиси Владимир Зеленский Ғарб ҳамкорларидан молиявий ва ҳарбий ёрдам сўрамоқда. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзган.
Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.