Украина президенти Владимир Зеленский Япония бош вазири Сигэру Исибо билан музокара ўтказди, унда томонлар Россияга нисбатан санкцияларни кучайтиришни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Украина президенти девони матбуот хизмати хабар берди.
Зеленский Японияга Украинага жами 12 миллиард долларлик гуманитар ва молиявий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
У, шунингдек, Токионинг Украинага музлатилган Россия активлари ҳисобидан қайтариладиган яна 3 миллиард доллар кредит кўринишида бериш қарорини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Япония ОАВлари Япония ҳукумати Россия ва Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтириш масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Токио бундай ҳаракатларни бошқа давлатлар, хусусан G7 давлатлари билан мувофиқлаштирмоқчи.с
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.