Москва ядровий қуролдан фойдаланиш хавфи ҳақидаги масалани "қиздиришни" истамайди, аммо ҳеч ким Россиянинг мустаҳкамлигига "сабр-тоқатини синаб кўрмаслиги керак." Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров маълум қилди.
"Биз ядро қуролини қўллаш хавфи масаласини қизитишни истамаймиз, биз ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас, деган формулага қатъий асосланамиз," - деди Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари.
"Аммо мен ҳеч кимга сабр-тоқатимизни, қонуний миллий манфаатларимизни барча воситалар билан ҳимоя қилишга бўлган қатъиятимизни синаб кўришни маслаҳат бермаган бўлардим," - деди Лавров.
"Биз қулоғи борлар эшитади, мияси борлар тушунади, деб умид қиламиз," - деди Россия ТИВ раҳбари.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Алиев Озарбайжон ҳукумати вакилларидан иборат делегация Ақтауга тезкор равишда бориши ҳақида топшириқ берган ва қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.