Трамп Канада АҚШга қўшилса солиқларни камайтиришга ваъда берди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдога қўнғироқ қилиб, агар Канада ҳудудлари АҚШнинг 51-штатига айланса, канадаликлар учун солиқлар 60 фоиздан кўпроққа камайтирилишини айтди.
Америкалик сиёсатчи бу ҳақда Truth Social тармоғидаги саҳифасида ёзган.
"Канада губернатори Жастин Трюдони Рождество байрами билан табрикладим. Унинг фуқароларининг солиқлари жуда юқори, аммо Канада 51-штат бўлса, уларнинг солиқлари 60 фоиздан кўпроқ қисқартирилади, бизнеслари икки баравар кўпаяди ва улар дунёнинг бошқа ҳеч бир давлати каби ҳимояланмаган бўларди", — деди у.
Бундан ташқари, АҚШнинг сайланган президенти “Панама каналини эҳтиёткорлик билан, лекин ноқонуний равишда бошқараётган ажойиб Хитой аскарларини” Рождество байрами билан табриклади.
Трамп, шунингдек, Гренландияни Рождество байрами билан табриклади, у "Америка Қўшма Штатларига миллий хавфсизлик мақсадлари учун керак ва АҚШ ўз тупроғида бўлишини хоҳлайди".
"Биз у ерда бўламиз", дея қўшимча қилди у.