Мўъжиза: Андижонда чириган олма мевасида ниҳол униб чиқди (фото)

Мўъжиза: Андижонда чириган олма мевасида ниҳол униб чиқди (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Сорой қишлоғида антиқа ҳолат содир бўлди, яъни чириган олмадан ниҳол униб чиқди.

Шу қишлоқнинг Пахтакўл маҳалласида яшовчи Рустамбек Араббоевнинг айтишича, олма арзон бўлгани сабабли бозордан кўп олма сотиб олган. Фарзандлари бир кунда бир-иккита олма ейишар экан. Бир неча кун олдин эса олмалар тугаб, чириганлари қолган. Рустамбек аканинг қизлари эса чириган олмалардан биридан ниҳол униб чиққанини кўрган ва отасига хабар берган.

Баъзи инсонлар ўз боласини ўлдириб, ахлатхонага ташлаб кетишяпти ёки сотиб юборишмоқда. Бу олма эса ўзидан зурриёд қолдириш учун ўзини қурбон қиляпти , дейди Рустамбек Араббоев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!