Муҳим! Абитуриент ижодий имтиҳонларни ОТМда топширмайди

Муҳим! Абитуриент ижодий имтиҳонларни ОТМда топширмайди

Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади? Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон МАЖИДОВ бу масалага ойдинлик киритди.

Унга кўра:

1) ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди;

2) ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади;

3) Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади;

4) Имтиҳонлар 1 соат бўлади;

5) Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади.

Ижодий имтиҳонлар видеога олинади ва ёзувлар сақлаб қўйилади

ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар сони таълим йўналишининг хусусиятидан келиб чиқиб, қисқартирилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар тўлиқ видео кузатувлар асосида ўтказилади, видео ёзувлар сақлаб қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!