Москвада мигрант 5 ва 6 яшар қизалоқларга тажовуз қилди

Москвада мигрант 5 ва 6 яшар қизалоқларга тажовуз қилди

Москва вилоятининг Подолск шаҳрида беш ва олти ёшли қизларга нисбатан зўравонлик қилгани учун қўшни давлатлардан бирининг фуқароси ушланди.

Маълумотларга кўра, 25 ёшли эркак икки нафар вояга етмаган қизга жинсий тажовуз қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 132-моддаси).

Мигрант 27 май куни ўйин майдончасида қизларни кўрган, сўнг уларни четроққа чақириб, жинсий зўравонлик қилган.

Қизлар уйларига қайтишгач, ота-оналарига бўлган воқеаларни айтиб беришган.

Айни дамда текширув ишлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!