Москва яқинида учувчисиз самолёт уриб туширилди — Собянин ва Россия Мудофаа вазирлиги

Москва яқинида учувчисиз самолёт уриб туширилди — Собянин ва Россия Мудофаа вазирлиги

Москва мэри Сергей Собянин ва Россия Мудофаа вазирлиги Россия пойтахтидан жанубда, Подолск ҳудудида дрон уриб туширилганини маълум қилди.

“Подолскдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учаётган учувчисиз самолётнинг ҳужумини қайтарди. Қолдиқлар тушган жойда, дастлабки маълумотларга кўра, вайронагарчилик ва қурбонлар бўлмаган”, — дейилади Собяниннинг телеграмдаги каналида.

Россия Мудофаа вазирлигининг қисқача баёнотида аниқлик киритишича, самолёт типидаги дрон эрталаб маҳаллий вақт билан соат саккиз яримда уриб туширилган.‌‌


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!