Москва вилоятида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди, иккала ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди

Москва вилоятида иккита юк машинаси тўқнашиб кетди, иккала ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги трассада икки юк машинаси тўқнашиб кетди , натижада машиналардан бири ёниб кетди ва иккала ҳайдовчи ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи «Газелле» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва у ерда «Мерседес» юк машинаси билан тўқнашиб кетган ва натижада ёниб кетган”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!