Модрич: «Реал» ҳеч қачон таслим бўлмайди»

Модрич: «Реал» ҳеч қачон таслим бўлмайди»

«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Испания чемпионатининг 26-тури доирасида бўлиб ўтган «Севилья»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ҳар доимгидек, биз ҳеч қачон охиригача таслим бўлмаймиз. Биз «Реал» ДНКсини бир неча марта намойиш этганмиз. Аммо биз ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилиб қўйишни истагандик. Аммо баъзида мана шундай тарзда ғалаба қозониш ҳам ёқимли», — деди Модрич.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли футболчи 81-дақиқада "Севилья" дарвозасига ғалаба тўпини киритди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!