Жорий йилнинг 14 июль куни Kun.uz расмий сайтида “МИБ яна ўз “репертуарида”. Ундирув ҳокимликка қадалганида қўллар чўнтакка солинади” номли хабар ёритилди.
Мазкур хабарда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ундирувчи “Xisorak Beshyogoch” масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) фойдасига 88 млрд. 566 млн. 751 минг сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижроси таъминланмаётгани, шунингдек ҳолатга изоҳ берган марказий аппарат бош инспектори О.Тўрабеков томонидан берилган изоҳдан қониқмаганлиги билдирилган.
Мазкур иши бўйича тўхталсак, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 25.03.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ундирувчи “Xisorak Beshyogoch” масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) фойдасига 88 млрд. 566 млн. 751 минг сўм компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 4 апрель куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, тарафларга юборилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасига асосан қарздорнинг банкдаги тегишли ҳисоб рақамларига банд солинган.
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ижро учун юборилганлиги аниқланган.
Ҳозирда, ушбу субъектга компенсация тўловларини қоплаш масаласи Тошкент шаҳар ҳудудий кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Ҳозирда мазкур ижро иши юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда. (Жорий йилда олиб борилган ижро ҳаракатлари даврида, 82 млрд. сўмдан ортиқ 49 та ижро ишлари бўйича компенсация маблағлари ундириб берилган.)
Айтиш жоизки, Kun.uz расмий сайтидаги “МИБ яна ўз “репертуарида”. Ундирув ҳокимликка қадалганида қўллар чўнтакка солинади” номли хабар аслида ҳақиқатга мос эмас, компенсация тўловларини амалга ошириш бўйича қонунда белгиланган ҳаракатлар амалга оширилган ва улар ҳозирда ҳам давом этмоқда.
Ҳолатга изоҳ берган ходимнинг интервью ортидаги сўзларини расмий муносабат тарзда, ўзи билганича талқин қилиш журналист этикасига хос эмас.
Зеро, ҳаққонийлик ва холислик журналистлар фаолиятининг асосий қоидаларидир.
Қарорлар ижроси ортида фуқаро ҳамда жамиятлар манфаатлари бор экан, у албатта ижро этилади ва бунда қонунларга таянади, “репертуар”ларга эмас.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Кубогидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов борасида илиқ фикрлар билдирди.
12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.
Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.
Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.