Мезбон уйига келган меҳмонни тўнади

Мезбон уйига келган меҳмонни тўнади

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига 48 ёшли ишсиз маҳаллий фуқародан ариза келиб тушди.

Унга кўра, номаълум шахс курткасининг чўнтагида бўлган пулларини ўғирлаган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ воситалари хабар берди.

Маълум бўлишича, эркакнинг пуллари меҳмонга борган уйида йўқолган.

Жабрланувчига етказилган зарар миқдори эса 310 рубл ташкил этган. Тезкор қидирув ишлари давомида жиноятчининг кимлиги аниқланди. У 45 ёшли мезбон, яъни уй эгаси бўлиб чиқди.

Мезбонга қарши жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!