Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

Meta Platforms Inc. Ўзбекистонда Meta Pay товар белгисини рўйхатдан ўтказишга ариза берди. Бу борадаги тегишли маълумот Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги базасида пайдо бўлган.

Facebook, Instagram ва WhatsApp’ни бошқарувчи компания 16 май куни ариза берган. Унда қуйидаги фаолият турлари кўрсатиб ўтилган:

➖ онлайн тўловлар ҳамда товар ва хизматларни сотиб олиш учун юклаб олинадиган дастурий таъминот, электрон молиявий платформа;
➖ молиявий хизматлар, электрон карталар билан транзакцияларни қайта ишлаш;
➖ транзакциялар ва онлайн-ўтказмалар, жумладан, криптовалюталарни қайта ишловчи дастурий таъминотни тақдим этиш.

Meta Pay — Марк Цукерберг корпорациянинг янги номи бўлиб, ўзининг тўлов тизими учун ребрендинг сифатида танланган. 2009 йилдан ҳозирги кунга қадар у Facebook Pay сифатида ишлаб келган. Бу ном остида 160 давлатга кириб борган ва 55 валютада тўловларни қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!