Месси ўғиллари билан боғлиқ 2022 йилги Жаҳон чемпионати пайтида юз берган таъсирли воқеани сўзлаб берди

Месси ўғиллари билан боғлиқ 2022 йилги Жаҳон чемпионати пайтида юз берган таъсирли воқеани сўзлаб берди

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида ўғиллари билан бўлган таъсирли воқеани сўзлаб берди.

Гап гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган Аргентина — Саудия Арабистони учрашувидаги (1:2) мағлубиятга Лионель фарзандларининг муносабати ҳақида кетмоқда.

“Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг Матео стадионни йиғлаб тарк этди. Тиаго математика билан шуғулланарди ва уни тинчлантирмоқчи бўлиб, Матеога кейинги иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонсак, саралашдан ўтишимизни ва гуруҳдан чиқишимизни тушунтирди”, — дея Мессининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Worldwиде Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонидан шов-шувли мағлубиятдан сўнг Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичининг навбатдаги икки учрашувида Польша ва Мексика терма жамоалари билан мағлуб этиб, плей-офф босқичига йўл олган эди.

Ушбу жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси финал баҳсида Францияни мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!