Журналистларнинг саволларга эринмай жавоб берган хонанда шахсий ҳаёти борасида ҳам гапириб берди.
“Йил қўшиғи” тақдирлаш марсоимида гўзал ва анча ёш кўринган россиялик қўшиқчи Лолита Милявская оила қуриш борасида саволга жавоб берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Лолитанинг атрофида кўплаб эркаклар бор, лекин у ҳозирча муносиб номзодни кўрмаганлиги сабабли турмушга чиқишга шошилмаяпти. Бу ҳақда Рамблер хабар бермоқда.
У ақлли ва сабрли инсон билан танишиш ниятида экан.
Тўғри, хонанда бугунги кунга қадар бир нечта эркакларга ишониб кўрди. Аммо натижа бўлмади. У ҳамон ўз инсони кутмоқда.
Суҳбат сўнгида "Аввал ишониб, кейин воз кечиш ёки у ўша инсон билан бўла олмаслигим ёки бировга тез кўнгил қўйишим бу менинг нормал ҳолатим. Эҳтимол, мен бир неча бор турмушга чиқарман, - деб сўзини якунлади юлдуз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.