МЧЖ биноси ичидаги сейфдан етмиш етти миллион сўм пул ўмарган шахслар қўлга олинди

МЧЖ биноси ичидаги сейфдан етмиш етти миллион сўм пул ўмарган шахслар қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2022 йил 5 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, МЧЖ раҳбари, Ш.Шокир (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 31 октябрь кунидан 1 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 03.00 ларда, номаълум шахслар шаҳарнинг “Жайхун” маҳалласида жойлашган МЧЖ биносининг ичида бўлган темир сейфдан жами 77.000.000 (етмиш етти миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Термиз шаҳрида яшовчилар, Б.Собир. К.Камол ва Т.Толиблар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 5 ноябрь куни Б.Собир. К.Камол ва Т.Толибларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!