Майкл Жексоннинг қизи қаерда?

Майкл Жексоннинг қизи қаерда?

Шу кунларда Майкл Жексоннинг қизи 20 ёшли Пэрис Жексоннинг ижтимоий тармоқларда кўринмай қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди ва бунга қизнинг алькоголга қарамликдан даволанаётгани сабаб сифатида кўрсатилди. Қиз ростдан ҳам шифохонада шайтоннинг сувига қарамликдан даволанаётганмиди?

Бу каби ахборотлар ҳужумига Пэрис жим қараб туролмади ва ўзининг Instagramдаги саҳифасида йзқолиб қолгани сабабини изоҳлади. Пресса, ҳар доимгидек, ҳамма нарсани бўрттириб кўрсатади... ҳа, мен бир муддат ишдан, ижтимоий тармоқлардан, телефонда мулоқот қилишдан дам олдим, чунки бу ишлар баъзида жуда кўп вақтни олади ва дам олишга эҳтиёж сезилади. Мен бахтли ва соғ-саломатман, ўзимни аввалгидан ҳам яхшироқ ҳис қиляпман! Биз янги қўшиқ ёздик ва уни сизга тақдим қилишдан жудаям мамнунман! Умид қиламан, яизларда янги йил муҳаббат, қувонч ва бошқа барча яхши туйғулар билан бошланди. Мен яна тезда қайтаман!! .

segodnya.ua


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!