Мавлуда Асалхўжава иштирок этган "карантиндаги тўй"га расмий изоҳ берилди

Мавлуда Асалхўжава иштирок этган "карантиндаги тўй"га расмий изоҳ берилди

Интернет тармоғида Юнусобод туманидаги хусусий уйларнинг бирида тўй ўтказилгани акс этган видео тарқалди. Маросимда ўзбек эстрадасининг таниқли хонандаси иштирок этгани видеороликни томоша қилганларнинг эътиборини тортди. Фойдаланувчилар видео остида қолдирилаётган шарҳларда тадбир иштирокчиларини карантин даврида тартибни бузганликда айбламоқдалар.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан мазкур факт бўйича текширув ўтказилиб, қуйидагилар маълум бўлди. Тадбир 22 март куни – Республика махсус комиссиясининг мамлакатимиз фуқароларини соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилиниши ҳақидаги қарори кучга киришидан бир кун олдин бўлиб ўтган.

Шунингдек маълум қиламизки, тўй куёвнинг – 28 ёшли Ш.С.нинг уйида ўтказилган бўлиб, тадбирда 3 нафар эркак, келин ва 6 та аёл ҳамда хонанда М.А. иштирок этганлар. Хонанда учта қўшиқ куйлагач, тадбирни тарк этган. Ш.С. тўй ўтказиши ҳақида олдиндан маҳалла раисини ва профилактика инспекторини огоҳлантирган.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!