Хитойнинг Tianwen-1 номли космик кемаси Марс сайёрасининг илк суратларини Ерга жўнатди. Бу ҳақда Хитой миллий космик агентлиги хабар берган.
Ушбу ракета ўтган йилнинг июль ойида космосга учирилган бўлиб, у шу йили Марсга қўниб, уни ўрганиши режалаштирилган. Ракета тахминан 10 февраль куни Марс орбитасига кириши кутилмоқда.
6 февраль куни Хитой миллий космик бошқармаси томонидан эълон қилинган оқ-қора суратларда Марснинг геологик хусусиятлари намоён бўлди. Жумладан, суратларда Счиапарелли номли кратер ва Валлес Маринерис номли катта ҳудудни эгаллаган дараларни кузатиш мумкин.
Мазкур суратлар Марсдан тахминан 2,2 миллион километр масофа узоқликда олинган, дея хабар беради Хитой миллий космик бошқармаси. Айни пайтда космик кема Марс сайёрасидан 1,1 миллион километр узоқликда турибди.
Совуқ уруш даврида Америка Қўшма Штатлари ва Совет Иттифоқи космос соҳасида етакчилик қиларди. Хитой бу ҳолатни кўриб ўзининг космик дастурига миллиардлаб долларларни тикди. Хитой 2003 йилда биринчи марта ўз фазогирини космосга учирди. Айни пайтда Осиёнинг энг кучли давлатларидан бири бўлган Хитой сўнгги ўн йил ичида ҳам космос бўйича улкан ютуқларга эришди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.