Марокашда 100 миллион йил олдин яшаган спинозаврларнинг тишлари қолдиқлари топилди

Марокашда 100 миллион йил олдин яшаган спинозаврларнинг тишлари қолдиқлари топилди

Портсмут университети олимлари Африкага экспедиция пайтида мингдан зиёд спиносаурус (Spinosaurus aegyptiacus) тишларини топди.

Ўлчами 15 метргача ва вазни олти тоннагача бўлган бу улкан йиртқич, тахминан 100 миллион йил олдин замонавий Саҳро ҳудудида яшаган. Cretaleous Research маълумотларига кўра, биринчи марта унинг асосан сувда яшаганлиги ҳақида далиллар пайдо бўлди.

Маълумки, динозаврлар даврида Африка чўллари бутунлай бошқача кўринишга эга эди – у кўплаб сув ҳавзалари ва зич ўсимлик билан қопланган бўлган.

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, спинозаврлар кўпинча сувда вафот этган ва суяклари дарё чўкмаларига айланган. Бу сувда яшовчилар учун одатий ҳолдир.

Илгари динозаврлар фақат қуруқликдаги жонзотлар деб ўйланилар эди. Аммо, тадқиқот шуни кўрсатдики, уларнинг баъзилари ҳақиқий “дарё ҳайвонлари” экан.

Африкадаги дарёларда спинозаврларнинг «қўшнилари» коэлакантлар, арра балиқлари, тимсоҳлар ва бошқа баъзи судралиб юрувчилар бўлган. Илгари Испанияда қадимий тимсоҳнинг қолдиқлари топилгани ҳақида хабар берилган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!