Марказий Осиёдаги барча музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш учун ягона ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, деб ёзди Kazinform.
«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Марказий Осиёдаги барча музликларни мониторинг қилиш ва моделлаштириш бўйича ягона ҳужжат ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, «Марказий Осиёда иқлим муаммоларини бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳа иқлим ўзгаришига мослашиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича миллий даражада белгиланган барқарор ривожланиш мақсадларининг белгиланган кўрсаткичларига эришишга хизмат қилади», деди у.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегияни ишлаб чиқмоқда.
«Яшил Марказий Осиё» ташаббуси доирасида Марказий Осиё давлатлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ «Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича минтақавий стратегия»ни ишлаб чиқмоқда. Қозоғистон томонининг минтақавий стратегияни ишлаб чиқишда иштирок этиши экологик ва иқлим муаммолари бўйича минтақавий сиёсий мулоқотни шакллантириш имкониятини очиб беради», деб қўшимча қилди Скляр.
Ҳужжат лойиҳаси минтақадаги барча давлатлар томонидан маъқулланиши керак. Шундан кейингина амалга ошириш бошланади.
«Шунингдек, бу бутун Орол бўйларини, жумладан, Қозоғистонга тегишли қисмини ҳам ривожлантиради, унинг экотизимини сақлаб қолиш учун қулай шарт-шароитлар яратади. Айни пайтда давлат органлари даражасида минтақавий стратегия лойиҳасини тасдиқлаш ишлари олиб борилмоқда. Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари томонидан маъқуллангач, уни амалга ошириш режалаштирилмоқда», деди ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.