Марказий банк хорижий валюта етишмаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Марказий банк хорижий валюта етишмаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

“Айни пайтда республикамиздаги барча тижорат банклари нақд хорижий валюта билан таъминланган.

Барча тижорат банкларида жисмоний ва юридик шахслар учун валюта сотиш ва сотиб олиш амалиётлари ҳамда хориждан пул ўтказмалари узлуксиз ишламоқда”, дейилади Марказий банк хабарида.

Регуляторга кўра, айни кунларда Халқ банки, Ипак йўли банк, Трастбанк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Микрокредитбанк, Агробанк, Инфинбанк ва Ипотекабанкда нақд валюта ва пул ўтказмалари билан боғлиқ амалиётларда чекловлар ва муаммолар йўқ.

“Ҳурматли юртдошлар, савол ва мурожаатларни Марказий банк ҳамда тижорат банклари ишонч телефонлари орқали билдириш мумкинлиги эслатиб ўтилади”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!