Марказий банк 11та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади

Марказий банк 11та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади

Июнь ойида Марказий банк 11та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар берди.

Банк назорати қўмитаси томонидан ўтган ойдаги йиғилишларда 42та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Хусусан, ўтган ойда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 28та масала кўриб чиқилди.

Шундан 5таси кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, 2таси микромолия ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш ҳамда 9таси микромолия ташкилотларига берилган лицензияларни қайта расмийлаштириш кабилар борасида бўлган.

Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 14та масала — Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Марказий банк томонидан 11та банк, 1та микромолия ташкилоти ва 1та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Бунга ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги, тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилганлиги ҳамда текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган.

Аниқланган камчиликларни тузатиш, тегишли чоралар кўриш, пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!