Самарқанд шаҳрида тўрт нафар шахс ўғриликка тушиб, уй эгасини пичоқ билан қўрқитди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Келтирилишича, 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, бу ҳақда хабар берган. У ўз аризасида 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитганини, уйидан 1900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 2 нафар 23 ёшли шахслар жиноятга алоқадор экани аниқланган. Бундан ташқари, мазкур жиноятда яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф.лар ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.