"Бутун Қўшма Штатлар бўйлаб ўтказилган “Демократиядан қўлларингни торт!” шиори остида ўтказилган намойишларда минглаб одамлар иштирок этди. Ташкилотчилар норозилик акцияларида миллионга яқин одамлар қатнашгани ҳақида маълум қилди, бироқ бу рақамлар расман тасдиқланмаган", дея хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Намойишлар Трамп маъмурият сиёсатига, хусусан, импорт божларининг оширилиши, муҳожирларга нисбатан қатъий чора-тадбирлар ва оммавий ишдан бўшатишларга қарши қаратилган. Ташкилотчилар, жумладан касаба уюшмалари, ҳуқуқ ҳимоячилари, фахрийлар ва сайловларда фаол қатнашган фаоллар намойишларнинг асосий мақсади “миллиардерларнинг ҳокимиятни эгаллашига чек қўйиш” эканини билдиришди.
"Акциялар штатларнинг маъмурий идоралари, федерал ташкилотлар бинолари, АҚШ Конгресси аъзоларининг офислари олдида бўлиб ўтди", дея хабар бермоқда CNN.
Трамп маъмурияти сиёсатига қарши норозилик намойишлари Европада, хусусан, Лондон, Рим ва Париж шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Шамолли об-ҳаво ва шамол энергетикаси орқали электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши туфайли Германияда электр энергияси нархи пасайиб, бир неча соат давомида нол даражадан пастда қола бошлади.
Москванинг дронлар ва баллистик ракеталар ишлаб чиқарилиши ортиб бораётгани фонида Россияга ҳавода қаршилик кўрсатиш Украина учун тобора қийинлашиб бормоқда
Жанубий Каролина штатидан АҚШ Конгресси сенатори Линдси Грэм қамоққа олиниши керак. Сабаби, у Украина Президенти Владимир Зеленский билан бирга АҚШни Россия билан урушга тортиб киритишни истамоқда.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.