"Битсевский маньяк" номи билан танилган серияли қотил Александр Пичушкин умрбод қамоқ колониясида 17 йил ўтирганидан сўнг яна 11 та очилмаган қотиллик бўйича кўрсатма беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ФСИН матбуот бюроси маълумотига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда.
Серияли қотил Александр Пичушкин 48 кишини ўлдиришда айбдор деб топилган, аммо у ўзи 60 тагача одам ўлдирганини ва бу рақамни шахмат тахтасидаги катаклар сони бўйича 64 тага етказмоқчи бўлганини таъкидлаган. У биринчи қотилликни 1992 йилда, ҳали талаба пайтида содир этган. 2001 йилдан кейин эса мунтазам равишда, асосан Москванинг Битсевский боғида қотилликлар содир эта бошлаган.
Қурбонлар орасида кексалар, уйсизлар, ичкиликбозлар, шунингдек, тасодифий танишлар бўлган. Кўпинча у қурбонларининг бошига урган, баъзида эса ўлдириб, кейин жасадларни канализация қувурларига ташлаган ёки буталар орасига яширган. Баъзи қурбонлар ўта шафқатсизлик билан ўлдирилган - терговчилар ўлим сабабини дарҳол аниқлай олмаслиги учун маньяк шишаларни уларнинг бош чаноғида қолдирган.
Пичушкин 2006 йил июнда шахсан таниш бўлган сўнгги қурбони - бир аёлни ўлдиргандан сўнг ҳибсга олинган. Аёл ўғлига Пичушкин билан сайрга чиқаётганини айтган ва унинг телефони Битса ҳудудидаги охирги жойлашувни кўрсатган. 2007 йил октябрда Москва шаҳар суди уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қотил ҳозирда "Қутб бойқуши" номли қамоқхонада (Ямал-Ненец автоном округида) жазосини ўтамоқда.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .