"Коммерсант" газетаси хабар беришича, Вена амалий санъат университети сунъий интеллектни расман талаба сифатида қабул қилган дунёдаги биринчи олий ўқув юрти бўлди.
Flynn номли сунъий интеллект рақамли санъат дастурига қабул қилинди ва бошқа талабалар қатори дарсларга қатнашади, муҳокамаларда иштирок этади ҳамда баҳоланади. Лойиҳанинг мақсади санъат соҳасида инсон ва сунъий интеллектнинг ҳамкорликдаги иш механизмларини ўрганиш имкониятини яратиш эканлиги таъкидланмоқда.
Flynn стандарт қабул жараёнидан ўтди, жумладан, портфолиосини топширди ва суҳбатдан ўтди. Суҳбат давомида у рақамли санъат чегараларини кенгайтириш ва танқидий фикрлашга бўлган қизиқишини билдирди. Университетнинг айтишича, сунъий интеллектни ўқишга қабул қилишга эришилди, чунки талабанинг инсон бўлишини талаб қиладиган ёзма қоидалар мавжуд эмас.
Flynn кузда янги семестр бошланиши билан тўлақонли талабага айланади, бироқ март ойиданоқ у мослашиш ва курсдошлар билан муносабат ўрнатиш мақсадида айрим дарсларга қатнаша бошлаган.
Flynn Claude Sonnet ва Stable Diffusion каби очиқ катта тил моделлари асосида яратилган бўлиб, бу унга IT соҳасида тажрибаси бўлмаган талабалар ва ўқитувчилар билан бемалол мулоқот қилиш имконини беради. Тизим аллақачон кундалик юритишни бошлаган ва унда ўзини "ҳақиқий эмас" деб аташганидан хафа бўлганини ифодалаган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.