Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Олешня қишлоғи чеккаларида "шиддатли жанглар" давом этмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия хавфсизлик кучлари хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳужум гуруҳлари "душманни аҳоли пунктидан сиқиб чиқармоқда," дрон операторлари ва артиллериячилар украиналикларнинг жанговар техникаларини йўқ қилмоқда.
4 апрель, жума куни Украина президенти Володимир Зеленский Россия Украина қўшинларини Курск вилояти ҳудудидан сиқиб чиқармоқчи эканини айтди: "Улар бизни Курск вилоятидан бутунлай сиқиб чиқармоқчи, аммо ҳамма биз у ерда эканлигимизни яна бир бор тушуниб, тасдиқламоқда. Ҳеч қандай қуршов йўқ, биз Курск вилоятидамиз. Ва нафақат Курск вилоятида, бошқа жойларда ҳам бизнинг иштирокимиз бор."
Зеленскийнинг фикрича, Курск операцияси Украина учун муҳим аҳамиятга эга, чунки у Украина фронтидаги бошқа йўналишлардан рус ҳарбийларининг бир қисмини ўзига жалб қилишга имкон берди.
"Улар ғалабали қадамларни кўрсатишни истайдилар, бироқ ҳозирча биз у ерда турибмиз ва кўп сонли ҳарбийларни банд қилиб турибмиз. Курск йўналишида 64 минг нафар рус аскари жойлашган. Бу бошқа йўналишларда бўлиши мумкин бўлган жуда катта куч," - деди Украина президенти.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Доналд Трампнинг сўнгги бир неча ой мобайнида ўз лавозимида қабул қилган қарорларига қараганда, воқеалар ривожланишининг энг ғайритабиий ва эҳтимолдан узоқ сценарийлари амалга ошиши мумкинлигини истисно этиб бўлмайди.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.