Россияда ота-она қарамоғисиз қолган яна 16 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Унда айтилишича, бугун, 5 апрель куни тонгда Россия Федерациясининг Санкт Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг 16 нафар вояга етмаган фуқароси Ўзбекистон Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида ватанга қайтарилди.
Бунда Санкт Петербург ва Москвадаги Ўзбекистон консуллик идоралари болаларни давлат фуқароси сифатида идентификация қилиш ва уларга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш бўйича барча чораларни кўрди. Ҳозирда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Ҳозирда болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Марказда уларни ота-оналари ва яқин қариндошлари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган васийлик ҳужжатлари билан кутиб олишди. Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг кейинги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади.
Олиб келинган 16 нафар болаларнинг 11 нафари ота-оналарига, қолганлари эса васийлик асосида қариндошларига топширилди.
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Ахборот агентликлари маълумотларига кўра, АҚШ ва Эрон ўртасида Теҳроннинг ядро дастури юзасидан олиб борилган музокаралар икки соатдан ортиқ давом этгач, якунига етган.
170 миллион аҳолисининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Бангладеш Исроил билан ҳеч қандай дипломатик алоқаларга эга эмас ва расман мустақил Фаластин давлатини қўллаб-қувватлайди.
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .