Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,7 миллион дозадан ошди

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 54,7 миллион дозадан ошди

28 май мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 140 911 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 7 400 нафарни,

2-босқич эмланганлар 15 784 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 117 727 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 54 783 717 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 20 378 556 нафарни,

2-босқичда эмланганлар 16 621 215 нафарни,

3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 17 783 946 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (21 344 доза),
Тошкент шаҳри (18 672 доза),
Наманган вилояти (15 476 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 95 фоизни ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!