Тажриба-синов жараёнлари 2022-йилги аттестацияда нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этган туман ва шаҳарларда ўтказилиши белгилаган.
Умумтаълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган педагоглар учун тоифа беришнинг янги тартиби асосида ўтказиладиган тажриба-синов жараёнлари 5-7-декабр кунлари қуйидаги туман ва шаҳарларда ўтказилади:
1. Хоразм вилояти - Ҳазорасп тумани;
2. Бухоро вилояти - Олот тумани;
3. Навоий вилояти - Конимех тумани;
4. Фарғона вилояти - Олтиариқ тумани;
5. Наманган вилояти - Янги Наманган тумани;
6. Тошкент шаҳри - Янгиҳаёт тумани;
7. Самарқанд вилояти - Ургут тумани;
8. Қорақалпоғистон Республикаси -Қораўзак тумани;
9. Андижон вилояти - Андижон шаҳри ва Пахтаобод тумани;
10. Сурхондарё вилояти - Бойсун ва Шеробод туманлари;
11. Сирдарё вилояти - Сайхунобод ва Сирдарё туманлари;
12. Жиззах вилояти - Бахмал ва Ғаллаорол туманлари;
13. Тошкент вилояти - Бўка ва Оҳангарон туманлари;
14. Қашқадарё вилояти - Қамаши ва Чироқчи туманлари;
Қайд этиш жоизки, малака, синов апробацияси натижаларидан тест топшириқлари ва тажриба жараёнлари таҳлили учун фойдаланилади.
Педагогларни тажриба-синовда қатнашганлик натижалари уларга малака тоифаларини белгилашда ёки лавозимига лойиқлик масалаларини кўриб чиқишга таъсир қилмайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши 2024-йилдан бошлаб ўтказилиши белгиланган. Малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган бўлиб, мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмаслиги ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилиши белгилаб қўйилган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.