“Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги”: тошкентлик гимнастикачилар ғолиб бўлди
Бадиий гимнастика бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” спорт мусобақаларининг ғолиблари аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 10 ноябрь куни пойтахтдаги Гимнастика бўйича Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичи бўлиб ўтди.
Унда жами 154 нафар (ҳар бир ҳудуддан 11 нафардан) иштирокчи ғолиблик учун баҳс юритишди. Якуний натижаларга кўра, мусобақанинг яккалик баҳсларида:
1-ўринни — Анна Лоровская (Тошкент шаҳри);
2-ўринни — Илзара Пиокунова (Наманган вилояти);
3-ўринни — Даря Катянина (Бухоро вилояти);
Мусобақанинг гуруҳ баҳсларида:
1-ўринни — Тошкент шаҳри;
2-ўринни — Бухоро вилояти;
3-ўринни — Сирдарё вилояти жамоалари эгаллашди.
Мусобақа ғолибларининг ҳар бир аъзоси моноблок (1-ўрин), тикув машинаси (2-ўрин), смарт соат (3-ўрин)лар, диплом, тегишли равишда олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” билан тақдирланишди.