Мактаб биносида зиёфат уюштирган директор ва унинг ўринбосарлари ишдан кетди

Мактаб биносида зиёфат уюштирган директор ва унинг ўринбосарлари ишдан кетди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жойлашган мактабларнинг бирида зиёфат уюштирган директор ва унинг ўринбосарлари ишдан кетди. Бу ҳақда туман Халқ таълими бўлими матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда билдирилишича, 19 март куни Чироқчи тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаби директори П.А. бошчилигида мактаб жамоаси Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида жамоа розилиги билан 50 минг сўмдан пул йиққан. Жамоат байрамни ўзлари фаолият олиб бораётган таълим муассасасида уюштиришган. Мактабда ташкил этилган зиёфат дастурхонида спиртли ичимликлар ҳам бўлган.

Халқ таълими бўлими мудири бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари 20 март куни мактабда бўлган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мактабга борган.

Директор ва унинг ўринбосарлари қилган ишларидан изза бўлиб, ўз хоҳишларига кўра, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилишини сўраб ариза ёзган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!