Макрон: Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар давом этади

Макрон: Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар давом этади

Франция президенти Европа куни муносабати билан Европа парламентида нутқ сўзлади. Бугун Украина Европа комиссиясига сайёрадаги энг йирик сиёсий блокка қўшилишга номзод мақомини олиш учун сўровноманинг иккинчи қисмини топширди.
Европа комиссияси Украинанинг аризасини июнь ойида баҳолайди. Номзод мақоми берилган тақдирда ҳам, ЕИга аъзо бўлиш учун мамлакат турли мезонлар бўйича жиддий такомиллашиши ва 450 миллион аҳолига эга бўлган блокнинг барча 27 давлати розилигини олиши керак бўлади.
“Биз ҳаммамиз яхши биламизки, қўшилиш жараёни йиллар ва ҳақиқатда, эҳтимол бир неча ўн йиллар давом этади. Агар биз номзодлар учун стандартларни юмшатишга қарор қилмасак, бу ҳақиқат. Биз Европа бирлигига бўлган ёндашувимизни қайта кўриб чиқмаймиз”, — деди Макрон.
"Аммо, Европа Иттифоқига расмий аъзо бўлмаса ҳам, Украина Европа оиласининг бир қисми, чунки у Европа учун жасорат билан курашмоқда", деди Макрон.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!