Литва Германиянинг Леопард 2 танкларини сотиб олади.
Литва ўз армиясининг янги бўлинмаси учун Германияда ишлаб чиқарилган Леопард 2 асосий жанговар танкларини сотиб олмоқчи, деди Литва мудофаа вазири Лауринас Касcиунас Литва телевидениесига.
Миллий хавфсизлик кенгаши харид бўйича якуний қарорни қабул қилгандан сўнг, шартнома ноябрь ойида имзоланиши мумкин, деди Касcиунас. У қанча танк, қандай аниқ модель ва улар қанча туришини маълум қилмади.
Литва ҳам НАТО, ҳам Европа Иттифоқи аъзоси. Болтиқбўйи мамлакати Россиянинг Калининград анклави ва Россия иттифоқчиси Беларус билан чегарадош ва Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб киришини ўз миллий хавфсизлигига бевосита таҳдид деб билади.
Вилнюс ҳукумати шунинг учун ҳарбий харажатларни оширди ва армияни оммавий равишда янгиламоқда. Немис армиясининг зирҳли бригадаси ҳам Литвада доимий жойлаштирилмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.