Тошкентда Lacetti олиб қочган ва ИИББ ходимлари талабига бўйсунмаган шахс қўлга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, 13-март куни соат 22.50 да ички ишлар органларига 37 ёшли Аъзамжон Ш. дан хабар келиб тушди. Унга кўра, номаълум шахс унинг Чилонзор тумани Фарход кўчасида қолдирилган Lacetti русумли автомобилини олиб қочган. Жабрланувчининг сўзига қараганда, машина калити автомобиль ичида қолдирилган.
Хабарда қайд этилишича, Учтепа тумани ППХ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, соат 23.10 да қидирувга эълон қилинган автомобиль ва гумонланувчи Учтепа тумани 12-кварталда топилганлар. Ҳайдовчи тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсинмасдан, ҳаракатни давом эттириб яширинишга уринган. Аммо, шунга қарамасдан машина тўхтатилиб, гумонланувчи Тошкент вилоятида яшовчи 33 ёшли Бауржан Ю. қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу факт бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми ( Транспорт воситасини олиб қочиш ) билан жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда машинадан белигача ташқарига чиқиб, уни бошқарган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.