Имтиёзлар иқтисодиётда ҳалол рақобатнинг йўқолиб, истеъмолчиларга танловсиз, сифати паст маҳсулот ва хизматлардан мажбуран фойдаланишга олиб келиши мумкин.
Афсуски, сўнгги вақтларда айрим монополистларга берилаётган алоҳида устун ҳуқуқлар аҳоли ижтимоий кайфиятига салбий таъсир ўтказмоқда.
Чунки аҳоли шу соҳада ўзи истаган сифатли, арзон маҳсулот ва хизматдан фойдалана олмаяпти. Булар қаторига боқиманда «Ўзавтосаноат» таркибидаги корхоналарга берилаётган имтиёзлар ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Махсус саноат зонаси “Андижон вилояти саноат хаби”ни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ID-26203 (V-1) қарори лойиҳасида кўзда тутилган имтиёзлар шундай хулосага олиб келаяпти: ҳалол ва тенг шароитда ишлашга ишонган корхона ўз мақсадларига Президент номидан фойдаланиб эришмайди.
Лойиҳадаги тоқат қилиб бўлмас вазият: айрим юртдошларимиз иложсизликдан бир парча суғориладиган ерда «ўзбошимча», деб топилаётган бошпаналарининг бузилишидан ҳадиксираб кун ўтказаётган бир вақтда узоқ йиллар шоҳона имконият ва имтиёзлар қуршовида яшаган «Ўзавтосаноат»га (Саноат хаби) яна 100 гектарлик суғориладиган ер майдони беғараз берилмоқчи. 5-6 сотихмас 100 гектар.
Кулгилиси озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф солаяпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз. Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал.
Бу ҳам етмагандек ҳамма ерни аукцион орқали олса, «Ўзавтосаноат» аукционсиз олмоқчи.
«Проста» без эмас, сал бет бўлиши керак.
Яна бир гап «Ўзавтосаноат» таъсис этадиган корхона 100 гектар ердан ташқари 2023 йил 1 январга қадар импорт қилинадиган қурилиш материаллари, ускуналар, қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан озод бўлмоқчи. Яна имтиёз…
Умид қиламанки, адолатли, кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кетаётган бир вақтда «бир тўда» кўзга кўринмас шахсларнинг лоббизми эканлиги кўриниб турган бундай лойиҳа қабул қилинмайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.