Кумуш элементидан тиббиётда азалдан фойдаланилиб келинади. Эрамиздан 2500 йил аввалоқ одамлар кумушда бактерицид хусусият борлигини аниқлашган ва унинг ёрдамида турли яраларни даволашган... Чунки кумушнинг бактерицид хусусияти антибиотикларга қараганда кучлироқдир.
Тиббиётда кумушдан турли дори воситалари ишлаб чиқарилган. Шулардан бири — кумуш нитрат, яъни ляпис дея юритилади. Бу рангсиз, тиниқ кристалл ёки оқ рангли, ҳидсиз қаламчадир. Бу қаламча яраларда, эрозияда тавсия этилган.
Кўпгина авиакомпаниялар кумуш сувидан самарали фойдаланади. Бундай сув ёрдамида йўловчилар турли-туман юқумли инфекциялардан ҳимояланади. Сувларни зарарлантиришда ҳам кумушнинг фойдаси катта. Илгари ҳар бир хонадонда кумуш идиш бўлган. Бундай идишда сақланган сув касаллик қўзғатувчи бактерияларга қирон келтирган.
Кумушли сувнинг бир қанча шифобахш хусусиятлари бор:
гриппнинг олдини олади;
юқори нафас йўллари шамоллаганда;
томоқ оғриғида (ангина);
стоматит;
пародонтоз каби хасталикларда шифо бағишлайди;
кумуш суви ўпка шамоллашида эм бўлади;
кумуш суви тери хасталикларида ҳам наф беради;
кумуш суви «Пенициллин» дорисидан 90 маротаба кучли таъсир қилади;
кумуш ионлари 700 хил турли микроблар, вируслар, замбуруғларга қирон келтиради.
❗️ Организмнинг бир кунлик эҳтиёжи учун 88 мкг. кумуш керак бўлади. Танага кумуш оз миқдорда бодринг, карам, шивит орқали киради.
Manba: «ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.