Куала-Лумпур–Тошкент йўналишида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади

Куала-Лумпур–Тошкент йўналишида мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади

“Batik Air” Куала-Лумпур ва Тошкентни ҳаво орқали боғламоқда. Индонезиянинг “Batik Air” авиакомпаниясининг биринчи парвози 2023 йил 15 декабрга режалаштирилмоқда.

Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А330 самолётларида ҳафтада бир марта жума кунлари амалга оширилади. Авиакомпания вакиллари “Uzbekistan Airports” раҳбарияти билан учрашув давомида минтақада йўналишлар тармоғини ривожлантириш ва парвозлар сонини кўпайтириш ниятини билдирди.

Ўз навбатида, бошқарув компанияси авиаташувчини қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини маълум қилди. “Batik Air” — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезия ичида мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади ҳамда “Lion Air” (лоукостер) арзон авиакомпаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!