Крокусга ҳужум қилганлар психотроп модда таъсирида бўлган — ОАВ

Крокусга ҳужум қилганлар психотроп модда таъсирида бўлган — ОАВ

22 март куни Москвадаги “Крокус Сити Холл”га ҳужум қилган террорчилар наркотик ёки психотроп моддалар таъсирида бўлган, деб хабар бермоқда Россия ОАВлари, ҳуқуқ-тартибот идораларига асосан.

Терактнинг бевосита иштирокчилари Шамсутдин Фаридуни, Далержон Мирзоев, Саидакрами Рачабализода ва Муҳаммадсобир Файзовлардан олинган қон анализида, уларнинг ҳар бирида идрокини ўзгартирадиган ва "қўрқувни йўқ қиладиган" психотроп модда топилган, - дейилади хабарда.

“Тўрт нафари террорчилар гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. Экспертиза улар қандай дори ёки психотроп воситани қўллаганини аниқлайди”, — деди манбаа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!