“Крокус”даги теракт юзасидан йиғилиш ўтказилди

“Крокус”даги теракт юзасидан йиғилиш ўтказилди

Россия Тергов қўмитаси раиси Aлександр Бастрикин “Крокус Сити Холл”даги террор ҳаракати бўйича тергов гуруҳи иштирокида тезкор йиғилиш ўтказди. Дастлаб очилган жиноий иш бўйича тергов жараёни юзасидан ҳисобот тингланди.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш, терговга тааллуқли ашёларни тўплаш давом этаётгани маълум қилинди.

Бинодаги ёнғин хавфсизлиги тизими ишлаши экспертизадан ўтказиляпти. Ўрганиш жараёнида масъуллар бино хавфсизлиги талабларига қай даражада риоя қилингани аниқланади.

Дастлабки натижалар террорчилар ҳаракати режалангани, хуружга пухта тайёргарлик кўрилгани ва жиноят ташкилотчилар томонидан молиявий қўллаб-қувватланганини тўлиқ тасдиқламоқда.

Масъуллар фожиага алоқадор ҳар бир шахсни аниқлашда давом этиш, терговчилар фуқаролардан олинган ҳар қандай маълумотни чуқур текшириб, ҳар бир ҳолатга эътибор қаратиши зарурлигини таъкидламоқда. Зеро, ҳар томонлама холис текширув ўтказиш, шунингдек жазо муқаррарлиги тамойилини ҳаётга татбиқ этиш ва келгусида бундай фожиаларнинг олдини олиш чораларини кўриш ҳам шунга боғлиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!