“Космонавтлар” станциясида метро поезди тутаб кетди

“Космонавтлар” станциясида метро поезди тутаб кетди

“Космонавтлар” станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати  “Космонавтлар” станциясида содир бўлган ҳолат бўйича маълумот берди.

"Бугун, 9 август куни, соат 08:55 ларда, Тошкент метрополитенининг “Космонавтлар” станциясининг иккинчи йўл бўйлаб ҳаракатланаётган 37-сонли ҳаракат таркибида техник сабабларига кўра асосий ҳаво тарқатувчи мосламасида носозлик пайдо бўлганида колоканинг ўз-ўзидан автоматик тўхташига олиб келди ва тутун пайдо бўлишига сабаб бўлди", - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, носозлик 5 дақиқада батараф этилди ва бу ҳолат Тошкент метрополитенинг поездлар ҳаракати жадвалига таъсир этмади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!