Коронавирусни расман енгган Европанинг дастлабки давлатларидан бири маълум бўлди

Коронавирусни расман енгган Европанинг дастлабки давлатларидан бири маълум бўлди

Словения Европада биринчи бўлиб "синов" ҳафтасидан сўнг коронавирусни расмий равишда енгган биринчи давлатлардан бири бўлди.

15 май куни мамлакат расмийлари CОВИД-19 ҳолатлари қайд этилмаганлигини ва карантин чоралари бекор қилиниши мумкинлигини эълон қилишди.

Словения ҳукумати Шенген зонасига кирмайдиган ва мамлакатда рўйхатдан ўтмаган давлатлар фуқаролари учун карантин жорий этди.

Шу билан бирга, чегарани кесиб ўтишда Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари карантинга қўйилиши шарт эмас. Имтиёз Хорватия ёки Италияда рўйхатдан ўтганларга ҳам қўлланилади.

Вазирлар Маҳкамасининг твиттердаги хабарига кўра, фуқароларга одамлар орасидаги масофа 1,5 метрдан кам бўлган хоналарда, шунингдек, транспорт ва тиббиёт муассасаларида ниқоб кийиш тавсия этилади.

Савдо марказлари, кафе, ресторан ва хизмат кўрсатиш корхоналари мамлакатда аллақачон ўз фаолиятини қайта бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 15 май куни Бош вазир Жанез Янша Словенияда коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди ва унга кўра, пандемиянинг олдинги марказларидан бири бўлган Италияга яқинлигига қарамай, Европада энг яхши клиник ҳолат мавжуд. Сўнгги маълумотларга кўра, 1473 киши вирус юқтирган, 108 бемор вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!