Коронавирусга қарши дори воситаси 1.350.000 сўмдан сотилаётганлиги маълум бўлди

Коронавирусга қарши дори воситаси 1.350.000 сўмдан сотилаётганлиги маълум бўлди

2020 йил 17 октябрь куни Транспортда ХТББ раҳбариятига фуқаро “Н” ариза билан мурожаат қилиб, “Х” исмли шахс “COVID-19” вирусига қарши қўлланилаётган “Remdesivir” дори воситасининг ҳар бирини 1.350.000 сўмдан сотаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу куни соат 19:30 ларда Транспортда ХТББ ЖҚБ ходимлари томонидан Транспортда ХТББ автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1996 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 15-мавзеда яшовчи М.Х., 1996 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи  М.С., 1987 йилда туғилган,  Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Авиасозлар 1-мавзесида яшовчи К.Р. ҳамда 1986 йилда туғилган, Тошкент шаҳар Миробод тумани Чавандоз кўчасида яшовчи Ш.А.лар, тадбирда “шартли сотиб олувчи” бўлиб иштирок этаётган фуқаро “Н”га 60 дона “Remdesivir for Injection 100mg” (ВDREM-100) номли дори воситаларини 1.350.000 сўмдан сотиб, 60.000.000 сўм миқдоридаги пулларни санаб олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан аниқланиб, ушланди ҳамда мазкур дори воситалари ва 60.000.000 сўм пуллар ашёвиш далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!