Американинг Мичиган штатидаги Фармингтон-Хиллс шаҳрида шифокорлар тиббиёт ходимига тўғри муносабат қилмай, унинг ўлимига сабаб бўлишди. Бу ҳақда WJBK телеканалининг веб-сайтида хабар берилди.
Дебора Гейтвуд, 63 ёшда, лаборатория диагностикаси шифокори бўлиб ишлаган ва тестларни ўтказиш учун қон тўплашга масъул бўлган. Март ойида у ўзида коронавирус аломатларини сезди ва ёрдам сўраб ҳамкасбларига мурожаат қилди. Шифокорлар унинг коронавирусга чалинганини тахмин қилишди, аммо текширув ўтказишмади ва ўз-ўзини изоляция қилиш учун уйига жўнатишди.
Гейтвуднинг қизи Кайланинг таъкидлашича, шундан сўнг онаси касалхонага яна уч марта бориб, йўтал ва иситма кучайиб бораётганидан шикоят қилган. Бироқ унда CОВИД-19 текшируви ўтказиш ўрнига йўталга қарши дори беришган ва уй шароитида даволанишни сўрашган. “Онам иш жойида вирус юқтирди, аммо ҳамкасблари унга ёрдам беришмади. Бу жуда ёмон ҳолат», деди Кайла.
Гейтвуднинг аҳволи тезда ёмонлашди. Уйда ҳушини йўқотганидан кейин касалхонага ётқизилди. Касалхонада унга икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бир неча кундан кейин у вафот этди. "Қандай қилиб онамнинг аҳволи оғирлашганида шунчаки йўталга қарши таблетка бериб, уй шароитида даволанишни буюриш мумкин?" — дея ғазабланади қизи.
Аввалроқ, шифокорлар Американинг Мичиган университетидаги талабани CОВИД-19 учун текширишдан бир неча марта бош тортган ва унинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Йигитнинг аҳволи оғирлашгандан кейингина у касалхонага ётқизилган ва унда коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.