Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар шароитида истеъмолчилар танловидаги глобал ўзгаришлар бу йил қаҳва бозорига сезиларли таъсир кўрсатди, деб ёзади "The Wall Street Journal".
Хусусан, Лотин Америкасида етиштириладиган Арабика қаҳваси (ушбу навли каҳва юмшоқ ва нозик таъмга эга, сезилар сезилмас нордон бўлиб, айниқса кафе ва ресторанларда машҳур) фючерслари Нью-Йорк фонд биржасида 2020 йил бошидан буён деярли 9 фоизга тушиб кетди.
Кўпинча эспрессо аралашмасида ёки тезкор қаҳваларда ишлатиладиган Робуста каҳва ловияси фючерслари Лондон фонд биржасида 3 фоизга арзонлашди. Вьетнамда кенг тарқалган бу нав Арабикага қараганда кучли ва аччиқ қаҳва ҳисобланади.
"Интерфакс" таҳлилчиларига кўра, COVID -19 пандемияси ва шу билан боғлиқ чеклов чоралари, шу жумладан, озиқ-овқат дўконларининг ёпилиши, қаҳва қаерда ва қандай шаклда истеъмол қилинишини ўзгартириб, талабни аниқ ҳисоблашни қийинлаштирмоқда. Шу билан бирга, жаҳон қаҳва бозори яна бир катта муаммога дуч келиши мумкин. Дунёнинг энг йирик қаҳва ишлаб чиқарувчиси бўлган Бразилияда жорий мавсумда мўл ҳосил йиғиб олиниши кутилмоқда. Бу қаҳва нархларининг тикланишига таҳдид солади.
USDA башоратига кўра, сентябрь ойида 2011 йилдан бери биринчи марта қаҳва истеъмоли камаяди. Келгуси йилда у атиги 1,5 фоизга кўпайиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.