КОРОНАВИРУС. Руҳиятшунос олимлардан муҳим тавсиялар

КОРОНАВИРУС. Руҳиятшунос олимлардан муҳим тавсиялар

1. Коронавирус ҳақидаги хабарлардан ўзингизни четга олинг! Чунки бу борада сиз билишингиз керак бўлган нарсаларнинг барчасини билиб бўлдингиз.

2. Бу вирус сабабли вафот этганлар сони ҳақидаги хабарларга қизиқаверманг! Чунки бу футбол ўйинимаски, унинг натижасига қизиқсангиз! Шундай экан, бундан сақланинг!

3. Интернетдан бу борада қўшимча маълумотлар изламанг! Чунки бу нарса кўнглингизни чўктириб қўяди.

4. Қўрқинчли ва ачинарли хабарларни ўзгаларга юборишдан сақланинг! Чунки одамлар орасида бундай хабарларни юраги кўтаролмайдиганлари ҳам бор. Сиз уларга ёрдам бериш ўрнига аксинча, уларнинг бошқа касалликларини ҳам қўзғатиб юбориб, уларни тушкунликка тушириб қўясиз.

5. Уйингизда Қуръон ўқиб ёки эшитиб ўтиринг, ҳамда тонги ва кечки зикрлар билан ўзингизни ҳимоя қилинг!

6. Болалар учун кўнгилочар турли ўйинларни ўйлаб топинг! (Масалан: “Ким билади?” ўйинини ёки зеҳнни чархловчи математик машқлар каби. …) Улар билан фикр алмашиб, уларни тингланг ва уларга фойдали, мақсадли қиссаларни ҳикоя қилиб беринг!”

7. Уйингизда шифокорларнинг тавсиясига қатъий риоя қилиб, қўлларингизни доимий равишда ювиб туринг. Зарурат ҳолатидан бошқа вақтларда уйингиздан чиқманг!

8. Кўтаринки кайфиятда бўлишингиз сизга иммунитет тизимини кучайтиришга ёрдам берса, кайфиятингизнинг тушиши эса иммунитет тизимини заифлаштириб, вирусларга қарши курашолмайдиган қилиб қўяди.

9. Карантин вақтини дунё ва охиратингизга фойдали бўлган нарсалар учун ғанимат билинг. (Мисол учун: Қуръон ўқиш, зикрлар, таҳажжуд намози, китоб мутолааси, фарзандларингизнинг дарсларини текшириш, аҳли-аёлингизга ёрдам бериш каби муҳим ишларни қилиш …)

10. Ҳаммасидан ҳам муҳими – Аллоҳ таоло ушбу вабони албатта кетказишига ва ҳаёт яна изига тушиб кетишига қатъий ишончда бўлишингиздир.

Буюк Аллоҳ таолодан ушбу ғамни бу умматдан кетказишини сўраймиз ва ёмонликлардан паноҳ тилаймиз. Ушбу касалликка чалинганларга тезда шифо беришини, шунингдек, бу касаллик сабабли вафот этган мусулмонларни раҳматига олишини сўраймиз!

Араб тилидан Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси

nasihat.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!